«йўл ҳаракати хавфсизлиги» тегли мақолалар


«Мақсад танилиш эди». Тошкентда 3 йигит пиёдалар ўтиш жойидан стретч плёнкаларга ўралган ҳолда ўтди
15 феврал 2024, 10:10

«Мақсад танилиш эди». Тошкентда 3 йигит пиёдалар ўтиш жойидан стретч плёнкаларга ўралган ҳолда ўтди

Чилонзор туманида уч нафар 20 ёшли йигит пиёдалар ўтиш жойидан стретч плёнкаларга ўралган ҳолда ўтгани учун 10 суткага қамалди. Йигитлар буни шарт бажариш сифатида қилгани, шунингдек, интернетга чиқиб кетиш орқали машҳур бўлмоқчи бўлганини билдирди. Уларнинг оталари ҳолат учун узр сўради.

Тошкент прокуратураси йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга киришди. Прокурор мурожаати
13 феврал 2024, 10:19

Тошкент прокуратураси йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга киришди. Прокурор мурожаати

2023 йилда Тошкент шаҳрида ЙТҲлар оқибатида 95 киши ҳалок бўлди, улардан 10 нафари — болалар. 1248 киши (235 бола) жароҳат олди, хусусан, 10 нафари умрбод ногирон бўлиб қолди. Пойтахт прокурори фуқароларга мурожаатида шаҳарда йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги аянчли вазият ҳақида гапирди.

Депутатлар Ачилбай Раматовнинг парламент сўровига жавобидан қониқмади
14 ноябр 2023, 16:47

Депутатлар Ачилбай Раматовнинг парламент сўровига жавобидан қониқмади

Қонунчилик палатаси депутатлари бош вазир ўринбосари Ачилбай Раматовнинг йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича юборилган парламент сўровига жавобидан қониқмаганини қайд этди. «Етарлича маълумотлар тақдим этилмагани учун» Раматов 1 декабргача қўшимча жавоб бериши керак.

Тошкент ортиқ одамлар ё машиналар шаҳри эмас. У — ўлим шаҳри
25 октябр 2023, 16:46

Тошкент ортиқ одамлар ё машиналар шаҳри эмас. У — ўлим шаҳри

Тошкент энди одамлар ё машиналар шаҳри эмас, балки ўлим шаҳри. Кўчада йўл ҳаракатининг барча иштирокчиларини хавф кутади. Аҳоли ҳаётини сақлайдиган пойтахтни қуриш вақти келди, деб ёзади сўнгги икки кунда турли транспорт воситаларида бир неча ЙТҲлар гувоҳи ва иштирокчисига айланган Сабина Бакаева.

Президент амалдор ва депутатларни яна йўллардаги ўлимга бефарқликда айблади
21 октябр 2023, 17:30

Президент амалдор ва депутатларни яна йўллардаги ўлимга бефарқликда айблади

«Йўлларда шунча одам ўлиб кетяпти, ижтимоий тармоқларга қараб бўлмайди», — деди президент йиғилишда. «Нега президент ташвиш қилиб, ҳаммани „ёндириши“ керак? Нимага депутатлар „ёнмайди“?» — сўради у. Қарийб бир ярим йил аввал ҳам у амалдорларни бундай «фавқулодда ҳолат»га бефарқликда айблаганди.

Ўзбекистонда пиёдаларни уриб юборган ҳайдовчилар қандай жазоланмоқда? Суд қарорлари шарҳи
7 август 2023, 17:05

Ўзбекистонда пиёдаларни уриб юборган ҳайдовчилар қандай жазоланмоқда? Суд қарорлари шарҳи

Ўзбекистондаги ЙТҲларнинг қарийб ярми пиёдаларни уриб юбориш билан боғлиқ. Шундай қоидабузарликка йўл қўйган ҳайдовчилар қандай жазоланмоқда? Шу саволга жавоб топиш мақсадида «Газета.uz» судларнинг тасодифий 50 та қарорини ўрганди. Спойлер: пиёда ўлими учун бирор бир ҳайдовчи қамалмаган.

Президент машинада 1,5 соат Тошкент бўйлаб айланганини маълум қилди
12 июн 2022, 15:14

Президент машинада 1,5 соат Тошкент бўйлаб айланганини маълум қилди

Шавкат Мирзиёев автомашинада Тошкент бўйлаб бир ярим соат юриб, жуда кўп қоидабузарликларга гувоҳ бўлганини айтди. «Хоҳлаган одам хоҳлаганини қилиб юрибди. Одам қўрқиб ҳам кетди», деди у.

Йўловчи хавфсизлик камарини тақмаса, жаримани ким тўлайди?
19 апрель 2022, 21:04

Йўловчи хавфсизлик камарини тақмаса, жаримани ким тўлайди?

Олд ўриндиқда хавфсизлик камарини тақмагани учун жаримани йўловчининг ўзи тўлайди, дея маълум қилди ИИВ. Жарима миқдори БҲМнинг ярмини (135 минг сўм) ташкил қилади. Бироқ, МЖТКга ҳали йўловчилар жавобгарлиги бўйича ўзгартиришлар киритилмаган.

Тошкентда автомобиль ҳайдаш «жуда қўрқинчли» — Буюк Британия элчиси
5 апрель 2022, 14:09

Тошкентда автомобиль ҳайдаш «жуда қўрқинчли» — Буюк Британия элчиси

«Дунёнинг бошқа ҳеч бир мамлакатида мен икки томонлама қатнов ўртасидаги бурилиб олишларга дуч келмаганман, бу жуда қўрқинчли», — деди Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси Тим Торлоу. Унинг сўзларига кўра, кўчаларнинг тўғри дизайни, чекланган тезликка риоя қилиш ва ҳайдовчиликка ўқитишни қайта кўриб чиқиш вазиятни яхшилаши мумкин.

Тошкентда йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича комиссия ташкил этилмоқда
5 март 2022, 22:55

Тошкентда йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича комиссия ташкил этилмоқда

Тошкентда жамоатчилик вакиллари ҳам аъзо бўлган Йўл ҳаракати хавфсизлиги комиссиясини тузиш режалаштирилмоқда. Биринчи ўринда Vision Zero (ноль ўлим) концепцияси асосида ЙТҲларда жароҳатланиш ва ўлим ҳолатларини камайтириш бўйича дастур қабул қилинади. Ягона орган — Йўл ҳаракатини ташкил этиш марказини тузиш ҳам кўзда тутилган.

Ўзбекистон Vision Zero элементларини ҳаётга тадбиқ қилмоқчи
19 феврал 2022, 14:33

Ўзбекистон Vision Zero элементларини ҳаётга тадбиқ қилмоқчи

Ўзбекистон ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш учун 10 дан ортиқ хорижий давлат тажрибаси, жумладан, Vision Zero стратегиясини ҳаётга тадбиқ этмоқчи. ИИВ раҳбари ўринбосари Бекмурод Абдуллаевнинг сўзларига кўра, ушбу тажриба Фарғона вилоятида яхши натижа берган. Эндиликда пиёдаларга йўлларни кесиб ўтиш учун шароит яратиш билан бирга қоида бузганларини жазолаш ҳам кўзда тутилмоқда. UNICEF ҳамкорлигида эса болалар учун видео ва китоб шаклида қўлланмалар ишлаб чиқилади.

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича Республика комиссияси ташкил этилади
11 феврал 2022, 15:30

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича Республика комиссияси ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёев йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича Республика комиссияси ташкил этилишини маълум қилди. Унга бош вазир Абдулла Арипов раҳбарлик қилади, унинг ўринбосари ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов бўлади. Ҳудудий комиссияларга эса ҳокимлар раҳбар этиб тайинланади. Комиссиялар йўллар ҳолати ва мавжуд инфратузилма ҳамда авария ўчоқларини ўрганади.

Тошкентда йўл ҳаракатини рақамли бошқариш тизими тўлиқ пойтахт ҳокимияти тасарруфига ўтказилади
11 феврал 2022, 14:39

Тошкентда йўл ҳаракатини рақамли бошқариш тизими тўлиқ пойтахт ҳокимияти тасарруфига ўтказилади

Президент Тошкент шаҳрининг 602 та чорраҳасидан 111 тасидагина рақамли бошқарув мавжудлиги, бошқа шаҳарларда эса бундай тизим умуман йўқлигини танқид қилди. Шундан келиб чиқиб, Тошкентда йўл ҳаракатини рақамли бошқариш тизими тўлиқ пойтахт ҳокимияти тасарруфига ўтказилиши айтилди.

Президент биринчи марта йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш масаласида йиғилиш ўтказади
11 феврал 2022, 11:21 1

Президент биринчи марта йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш масаласида йиғилиш ўтказади

Президент Шавкат Мирзиёев йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш масаласида йиғилиш ўтказади. Бу давлат раҳбари раислигида айнан шу масалага бағишланган биринчи йиғилиш бўлади. Куни кеча Avtotest ва Autodriver асосчиси Комил Алламжонов «йўлларда ЙТҲ сони ва ўлим сонини қисқартириш учун» кураш бошлаганини маълум қилган эди.

Йўл ҳаракати қоидаларини мунтазам қасддан бузадиган ҳайдовчиларга нисбатан жавобгарлик кучайтирилади
2 декабр 2021, 23:50

Йўл ҳаракати қоидаларини мунтазам қасддан бузадиган ҳайдовчиларга нисбатан жавобгарлик кучайтирилади

Йўл ҳаракати қоидаларини мунтазам қасддан бузадиган ҳайдовчиларга нисбатан жавобгарликни кучайтириш, жумладан, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан узоқ муддатга маҳрум қилиш тарзидаги чора жорий этилиши режалаштирилмоқда. Шунингдек, «йўлда безорилик» содир этган ҳайдовчилар учун маъмурий жавобгарлик ўрнатилади.

Тошкентда 60 фоиз респондентлар мактабга олиб борувчи йўлларни хавфли деб ҳисоблайди
5 июн 2021, 11:00

Тошкентда 60 фоиз респондентлар мактабга олиб борувчи йўлларни хавфли деб ҳисоблайди

ЮНИСЕФ ва ИИВ ЙҲХББ Ю-Репорт лойиҳаси доирасида мактаблар яқинидаги йўллар хавфсизлиги бўйича сўров ўтказди. Аксарият респондентларнинг (Тошкентда — 60 фоиз) мактабга олиб борувчи йўлларни хавфсиз эмас деб ҳисоблаши маълум бўлди. Ўқувчиларнинг катта қисми мактабга пиёда боради.

Фатво: Катта тезликда машина ҳайдаш оқибатида вафот этган ҳайдовчи ўз жонига қасд қилган мақомида бўлади
3 июн 2021, 19:41 1

Фатво: Катта тезликда машина ҳайдаш оқибатида вафот этган ҳайдовчи ўз жонига қасд қилган мақомида бўлади

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш масаласидаги саволга жавоб берар экан, катта тезликда машина ҳайдаш оқибатида вафот этган ҳайдовчининг ўз жонига қасд қилиш мақомида бўлишига фатво берди.

«Мобиллик — бу фақатгина автомобилларга хос хусусият эмас» — Хелена Фрейзер
24 май 2021, 12:10

«Мобиллик — бу фақатгина автомобилларга хос хусусият эмас» — Хелена Фрейзер

БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори Хелена Фрейзер «Газета.uz»га Глобал йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳафталигининг мақсадлари ва пиёдалар автомобиллар оқими билан кесишадиган кўчаларда тезликни 30 км/соатгача пасайтиришнинг аҳамияти ҳақида гапириб берди.

Шаҳарларда транспорт тезлигини пасайтириш тўғрисида петиция эълон қилинди
12 май 2021, 12:13 1

Шаҳарларда транспорт тезлигини пасайтириш тўғрисида петиция эълон қилинди

Mening Fikrim онлайн-петиция порталида шаҳарларда транспортнинг рухсат этилган тезлигини 50 км/соатгача ва ижтимоий аҳамиятга эга объектлар яқинида 30 км/соатгача камайтириш бўйича петиция эълон қилинди. Бундай қоидалар барча ривожланган мамлакатларда амал қилади.

Қўлланма: Йўл ҳаракати қоидабузарликлари ҳақидаги видеоларни юбориш ва мукофот олиш тартиби
11 май 2021, 12:23 1

Қўлланма: Йўл ҳаракати қоидабузарликлари ҳақидаги видеоларни юбориш ва мукофот олиш тартиби

Январь ойидан бошлаб йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги ҳақидаги видеоларни исталган видеоёзув мосламасидан, шу жумладан смартфонларда ёзиб олиб, юбориш мумкин. dyhxx.ejarima.uz сайтида аризани қандай расмийлаштириш мумкинлигини батафсил тушунтирамиз. Мукофотни хайрия ишлари учун йўналтириш мумкин.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг